Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Вашингтон ҳамон Пхеньян билан 12 июнь куни музокаралар ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Биз ҳалиям 12 июнь куни музокаралар ўтказиш устида ишлаяпмиз», — деди Помпео учрашувнинг қолдирилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан 12 июнга режалаштирилган саммит борасида иккиланаётгани ҳақида хабар берилган, кейинроқ Трамп саммитдан воз кечиши мумкинлиги маълум қилинган эди. Шунингдек, АҚШ президенти унинг Ким Чен Ин билан учрашуви бошқа санага кўчирилиши мумкинлигини ҳам айтган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар