Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Intelлектуал мулк агентлиги ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ҳамкорлигида интеллектуал мулкни баҳолаш ва тижоратлаштириш масалаларига бағишланган миллий семинар-тренинг ўз ишини давом эттирмоқда. ЎзА мухбири иштирокчиларнинг анжуман ҳақида фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Искандар Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Intelлектуал мулк агентлиги қошидаги IP-Center ўқув маркази эксперти:

– Мамлакатда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, илмий тадқиқотлар билан ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш, алоқаларни мустаҳкамлашга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал этиш долзарб масалалардан. Бугунги кунда олий таълим муассасалари илмий ишлари ва илмий-тадқиқот ташкилотлари тадқиқотларининг натижаларини тижоратлаштириш кўрсаткичлари қониқарли, деб бўлмайди.

Ташкил этилган анжуман мутахассислар учун айнан шу масалалар ечимини излаш, зарур билим ва тажриба алмашишга кенг имкон бўлди. Айниқса, интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш ва трансфер технологиялари бўйича амалий тажрибага эга бўлган хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш биз учун жуда фойдалидир.

Шунингдек, интеллектуал мулк объектларини миллий баҳолаш, мавжуд норматив-ҳуқуқий база, баҳолаш методологияси, ихтиролар, селекция ютуқлари, товар белгилари каби турларини баҳолаш билан бир қаторда бу жараённинг дунё технологияси, назарияси, иденфикация ва шартномалар тузиш бўйича анжуманда олган маълумотлар иштирокчиларга таққослаш ва амалиётга татбиқ этиш имконини беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар