Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

КХДР жорий ҳафтада бўлиб ўтадиган Пхунгери ядровий полигонининг ёпилиш маросимида иштирок этиш ниятида бўлган Жанубий кореялик журналистлар рўйхатини қабул қилишдан бош тортди. Бу ҳақда KBS телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Биз бугун маҳаллий вақт билан соат 09:00 да рўйхатни Пханмунжом чегара пункти орқали тақдим этишга ҳаракат қилдик, бироқ Шимол уни қабул қилишдан бош тортди», — дейди жанублик амалдор. Бу Пхеньян ўз полигонига Жанубий кореялик ОАВ вакилларини киритишни истамаётганини билдиради.

Аввалроқ, Пхеньян Пхунгери ядровий полигонини ёпилиш маросимида иштирок этиш учун Жанубий Кореядан саккиз нафар журналистни таклиф этгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ кейинроқ КХДР уларнинг ҳар биридан 10 минг доллар талаб қилаётгани маълум бўлди.  Маросимга ташриф буюрувчи журналистларга КХДРнинг Хитойдаги элчихонасида виза ва тегишли ҳужжатлар тақдим этилади, чунки Шимол ва Жануб ўртасида ҳамон дипломатик муносабатлар ўрнатилмаган.

Ядровий полигонни ёпиш борасидаги келишувга 27 апрель куни Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасида бўлиб ўтган учрашувда эришилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар