• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ҳарбийларнинг фарзандларига ўқишга киришда қандай имтиёзлар берилмоқда?

    Ҳарбийларнинг фарзандларига ўқишга киришда имтиёз берилиши ҳақидаги Президент қарори катта шов-шувларга сабаб бўлди. Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси Шаҳноза Тўрахўжаева шов-шувлар қарорнинг ўзи эмас, ундаги биргина «имтиёз» сўзи атрофида кечаётганига муносабат билдирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қарорни ўқимаганлар ёки ўқиб тушунмаганларга ўша имтиёзлар нималардан иборат экани ва унинг оддий фуқароларга фойда ва зарари ҳақида содда, халқчил тилда тушунтириш керак экан (менимча, ҳамма қонун ҳужжатларининг шундай «халқона» матни бўлиши лозим).

    Аввало, нега яна ўқишга киришда имтиёз ва нега яна ҳарбийларга?

    Тўғри, ҳозир олий ўқув юртларига киришда имтиёзли категориялар кўпайиб кетди: олимпиадачилар, зулфиячилар, Ёшлар иттифоқи... Уларнинг ҳар бирини ўз ўрнида предметли таҳлил қилиш керак ва бу мақола доирасига кирмайди. «Ҳарбийларнинг фарзандларига имтиёз» деган жумла шу фонда бошқача, нотўғри ассоциациялар келтириб чиқаряпти. Лекин айни қарорда вазият тамомила бошқача.

    Қарордан иқтибос:

    «Ҳарбий хизматчиларнинг янги хизматни ўташ жойларига, шу жумладан, иқлим шароитлари оғир бўлган узоқ гарнизонларга кўчиб ўтиши натижасида, уларнинг фарзандлари таълим муассасаларини доимий равишда ўзгартириб туришади, мазкур ҳолат эса улар томонидан олинаётган билимлар сифатига таъсир кўрсатмоқда».

    Изоҳ ортиқча. Сабаб тушунарли бўлди, назаримда.

    Энди бевосита имтиёзларга ўтсак.

    Ҳарбийларнинг фарзандлари белгиланган давлат грантларига эмас, улардан ташқари ажратилган ўринларга киради. Масалан, бир йўналиш бўйича бакалавриатга 100 та ўрин ажратилган (бюджет, контракт аралаш), шунда шу юзтанинг устига яна 5 та ҳарбийларнинг фарзандлари учун грант ўрни ажратилади, яъни 105 та талаба қабул қилинади. Фақат ўша қўшимча 5 та грант асосида ўқийди, яъни текинга;

    Тўғридан-тўғри кириб кетавермайди. Қарорда «танлов асосида қабул қилинади» деб ёзилган. Яъни эл қатори тест топширади. Олайлик, биз юқорида айтган 5 та ўринга 10 та, 20 та, ҳатто 50 та ариза топширилиши мумкин. Албатта, танлов бўлади-да. Лекин бу танлов тенг имтиёзли ва тенг шароитлилар ўртасида, яъни ҳарбийларнинг фарзандлари ўртасида бўлади. Ўша 5 талаба тўплаган баллари асосида рейтинг тизими бўйича қабул қилинади. Фақат ҳарбийларнинг фарзандлари рейтинги алоҳида бўлади;

    Тавсиянома зарур. Яъни ҳар қандай ҳарбийнинг фарзанди бу имтиёзларга даъво қила олмайди, албатта, ўзи тегишли бўлган вазирликнинг тавсияси зарур. Вазирликларга эса ўзига хос меъёрлар берилган, жойлар фоиз ҳисобида тақсимлаб чиқилган, демак, истаганча тавсия бера олмайди. У ерда ҳам ўзига яраша рақобат ва танлов бўлади. Тавсия бир умрлик эмас, муддати чекланган. Бир тавсиянома билан уч йилгина ўқишга киришга уриниш мумкин;

    Икки карра имтиёз мумкин эмас. Масалан, ҳарбий ота ўғлини имтиёзли ўқишга киритиш учун тавсиянома олди, бу ёқда ўғли ҳам ҳарбий хизматни ўтаб, кириш баллари учун имтиёз олади. Шунда нима бўлади? У йигит иккидан бирини танлаши керак. Иккала тавсияномани топширса, автоматик равишда ўша алоҳида 5 фоиз учун курашадиганлар сафига ўтади. Ўтган йилгидек, умумий жангга кириб, имтиёзсизларнинг нонига шерик бўла омайди. Отасининг тавсияномасидан воз кечиб, ўзининг имтиёзидан фойдаланмоқчи бўлса, умумий танловда иштирок этади, лекин шартнома асосида ўқиш эҳтимоли борлигини ҳам билади. Хуллас, ҳам хўрдани, ҳам бурдани ейиш имкони йўқ;

    Танловсиз қабул қилинадиган тоифа ҳам бор. Булар ҳарбий бурчини ўтаётганда ҳалок бўлган, яраланган, контузия ва бошқа шикастлар олганларнинг фарзандлари. Яъни жангда жонини тикканларнинг болалари. Улар танловсиз қабул қилинади;

    Қарорда 2018/2019-ўқув йилларидан олдин ўқишга кирган ва шартнома асосида ўқиётган ҳарбийларнинг фарзандларига вазирликлар ва идоралар шартнома пулларини тўлаб беришига рухсат этилган. Аммо бу пуллар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўланади, сизу бизнинг солиққа тўлаган пулларимиздан эмас;

    Имтиёзлар истеъфодаги, пенсионер ҳарбийларнинг фарзандларига қўлланмайди, фақат хизмат қилиб турганларга нисбатан жорий этилади.

    21.05.2018, 08:49   Изоҳ (0)   43901
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рамазон ойида маҳсулотлар нархининг ошириб юборилиши ҳолати танқид қилинди

    21.05.2018, 08:26

    Сурхондарёлик ҳайдовчи Ангренда содир этган ЙТҲда она-бола ҳалок бўлди

    21.05.2018, 08:25

    Деновда муқаддам судланган шахс коллеж ўқувчисини пичоқлади

    20.05.2018, 23:39

    Тошкентда ноёб қушларни сотиб катта фойда олишга ишонтирган фирибгар 33 минг долларни ўзлаштирди

    20.05.2018, 23:28

    Самарқандлик аёл 0,5 кг марихуана сотаётганда ушланди

    20.05.2018, 23:22

    Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи ниҳоясига етди

    20.05.2018, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.