19 май санасида Германияда мамлакат кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.
Берлиндаги «Олимпияштадион»да «Бавария» ва «Айнтрахт» жамоалари ўзаро беллашди. Учрашувнинг 11-дақиқасида «Айнтрахт»ни ҳисобни очди. Гол муаллифи Ребич. 2-бўлим 53-дақиқасида Роберт Левандовски ҳисобни тенглаштирди. 82-дақиқага келиб яна ўша Ребич гол уриб дублга эришди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Гачинович «Айнтрахт»нинг 3-голини уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Шу тариқа «Айнтрахт Ф» 2017/18 йилги мавсум Германия кубоги соҳибига айланди.
Мазкур финал ўйини «Бавария» бош мураббийи Юпп Хайнкес учун «Бавария»даги сўнгги учрашув бўлди. Эътиборлиси, ёзда унинг ўрнини «Айнтрахт» бош мураббийи Нико Ковач эгаллайди.
Германия кубоги
Финал ўйини
19 май, шанба
«Бавария» — «Айнтрахт Ф» 1:3
Голлар: 0:1 – 11 Ребич, 1:1 – 53 Левандовски, 1:2 – 82 Ребич, 1:3 – 90+6 Гачинович.«Бавария»: Ульрайх, Хуммельс, Зюле, Алаба, Мартинес, Aлькантара (Толиссо, 64), Киммих, Хамес, Рибери (Вагнер, 87), Мюллер (Коман, 70), Левандовски.
«Айнтрахт Ф»: Градески, Абраам, Виллемс, да Кошта, Салседо, Маскарел, де Гузман (Русс, 74), Вольф (Гачинович, 60), Боатенг, Ребич (Аллер, 89), Хасебе.
Огоҳлантиришлар: Салседо (7), Левандовски (37), Хасебе (45), Виллемс (45), Ребич (82), Коман (86).
Изоҳ (0)