Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Сенати раиси ўринбосари, молия бўйича қўмитаси раиси Оррин Хэтч бошчилигидаги сенаторлар билан мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Республикачилар партияси аъзоси бўлган Оррин Хэтч чуқур билим ва катта тажрибага эга сиёсатчи. У 1977 йилдан бери сенатор сифатида ҳурмат қозонган.
Бу инсон билан мулоқот файзли ва самарали бўлди. Мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)