Россия атом тармоғи мутахассислари ҳарбий мақсадларга мўлжалланган оғир суюқ металли иссиқлик ташувчисига эга ядро реакторларини ишлаб чиқиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда «Росатом» АЖ нинг «Гидропресс» тажриба-конструкторлик бюроси (Москва вилояти, Подольск) ҳисоботига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Оғир суюқ металли иссиқлик ташувчиларига эга реактор қурилмалари: давлат мудофаа буюртмаси доирасида иш олиб борилмоқда», — дейилади «Гидропресс»нинг 2017 йил учун ҳисоботида. Лойиҳа-конструкторлик, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳақида таъкидланган, аммо батафсил маълумотлар ошкор этилмаган.
Оғир суюқ металли иссиқлик ташувчиларига мисол сифатида қўрғошин ва унинг висмут билан қоришмасини келтириш мумкин. Россия атом саноати тезкор нейронлар ва совитилган қўрғошин-висмут асосида бир қанча сув ости атом кемалари учун реакторлар яратган. Улардан бири «Альфа» номи билан танилган ядро-энергетик қурилмалар бўлиб, тезлик кўрсаткичлари бўйича Гиннес рекордлари китобига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, «Росатом» Ўзбекистонни янги лойиҳалар учун энг истиқболли давлат дея баҳолаган. Россия ва Ўзбекистон ўртасида атом энергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш бўйича ҳукуматлараро келишув имзоланган.
Изоҳ (0)