«Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Эндиликда харид жараёнининг ҳар бир иштирокчиси ҳуқуқи поймол қилинган ҳолатда давлат буюртмачиси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, харид комиссияси ҳамда махсус ахборот портали операторининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиши мумкин. Бунинг учун суд ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга мурожаат қилиш керак. Комиссия давлат харидлари борасидаги ноқонуний ҳаракатларга қарши чора кўришга ҳақли.
Изоҳ (0)