Илон Маскнинг SpaceX компанияси Falcon 9 ракетасининг янги модификацияси – Block 5’ни фазога учирди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Янги модификациянинг аввалгилардан фарқи шундаки, унга кучлироқ двигателлар ўрнатилган. Шунингдек, компания вакилларининг сўзларига қараганда, ракета 10 та парвозга мўлжалланган.
Block 5 модификацияси хусусий космик кемаларда астронавтларни станцияга юбориш бўйича NASA стандартларига мос келади. Бундай парвозларга сертификат олиш учун SpaceX яна 7 та муваффақиятли парвозни амалга ошириши керак.
Ракета Бангладешга тегишли сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди. Сунъий йўлдош минтақани алоқа, ТВ-сигнал ва интернет билан таъминлайди.
Block 5’нинг янгиланганидан кейин компания инженерлари ўта оғир, кўп марталик парвозларга мослаштирилган BFR ракетасини ишлаб чиқишга киришган. BFR орбитага 150 тонна юкни олиб чиқишга қодир. Ракетани Ой ва Марсга учириш режалаштирилган.
Изоҳ (0)