Учувчи Дэйв Инч самолёт қулашни бошласа, йўловчилар тирик қолиш учун нималар қилиши зарурлигини айтди. Бу ҳақда Business Insider ёзмоқда.
Boeing-787 самолётининг капитани Дэйв Инчнинг айтишича, ҳалокатга доим тайёр туриш керак: баланд пошнали оёқ кийим, кўзойнак, галстук ва шарфларни ечиб қўйган маъқул. Бундан ташқари, авария учун мўлжалланган энг яқин чиқиш жойи қаерда экани, унгача бўлган йўлда нечта тўсиқ борлигини (негаки самолёт ичи тутунга тўлиб қолиши мумкин) эслаб қолиш лозим.
Борткузатувчи айтмаса, жойлардан туриш мумкин эмаслигини учувчи алоҳида таъкидлади. «Стюардессани огоҳлантирмасдан эшик ва ойналарни очманг. Агар кабина тутунга тўлиб бўлса, намроқ мато сизни қутқариши мумкин», — дейди Дэйв Инч.
Учувчи авиалайнерда қутқарув жилетини ишириш мумкин эмаслигини айтган. Негаки самолёт сувга тўлиб қолса, жилет кийган йўловчи қопқонда қолиб кетгандей бўлади.
Инчнинг сўзларига қараганда, кабинадан чиққандан кейин тутун ва оловдан имкон қадар узоқлашиш керак. Баланд ўсган ўтга ётиш мумкин эмас. «Аксарият авиаҳалокатлар кутилмаганда содир бўлади ва уларни олдиндан айтиб беришнинг иложи йўқ. Агар сиз тирик қолишга муваффақ бўлсангиз, борткузатувчиларни диққат билан эшитинг ва ўзбошимчалик билан ҳеч қандай қарор қабул қилманг», — дейди учувчи.
2017 йилнинг мартида ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси (IATA) самолётларни узоқ ҳудудларга саёҳат қилиш учун энг хавфсиз транспорт деб атаган. IATA мутахассислари 2016 йил тижорий авиациядаги ҳалокатларни ўрганиб чиққанидан кейин шундай хулосага келган.
Изоҳ (0)