Ўзбекистон чегарачилари апрель ойида давлат чегарасини бузган 52 кишини ушлади. Шунингдек, 1,3 миллиард сўмлик товар-моддий қимматликлар ушлаб қолинди, деб хабар беради «Газета.uz».
Қозоғистон билан чегарада ҳисобот даврида 24 ҳуқуқбузар, Қирғизистон чегарасида 18 киши, Тожикистон чегарасида тўққиз киши, Афғонистон чегарасида бир киши қўлга олинди. Туркманистон чегарасида апрель ойида бу каби ҳолатлар кузатилмади.
Апрель ойида ушлаб қолинган ноқонуний товар-моддий қимматликларнинг барчаси Қирғизистон ва Тожикистон чегарасига тўғри келди. Чегарадан асосан мобил телефонлар, тамаки маҳсулотлари ва электр лампалар олиб киришга уринишди.
Изоҳ (0)