Жиззах вилоятидаги Зомин сув омбори ва чиқиш каналида микроГЭС қурилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хитойнинг «Dongfang Electric International Corporation» компанияси билан ускуналар етказиб бериш борасида 312 минг долларлик шартнома имзоланган.
Лойиҳа «Гидропроект» акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқилган. Қурилишни «Ўзбекгидроэнерго» жамияти тизимидаги «Maxсусгидроэнергомонтаж» корхонаси олиб бормоқда.
МикроГЭС жорий йилнинг 1 августига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.
Эслтатиб ўтамиз, 30—31 март кунлари Президент Жиззах вилоятига ташрифи давомида микроГЭС лойиҳаси билан танишган.
Изоҳ (0)