9 май, чоршанба куни халқаро валюта фондининг бошқарув кенгаши томонидан Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар юзасидан якуний хулосалар эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фонднинг бир гуруҳ мутахассислари муайян мамлакатнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотларини йиғиб, ўша мамлакат мутасаддилари билан биргаликда натижаларни муҳокама қилади ва якуний ҳисобот тайёрланади.
2018 йил февраль—март ойларида халқаро валюта фонди миссияси томонидан Ўзбекистон иқтисодиёти ўрганилиб, якуний хулосалар эълон қилинди.
Изоҳ (0)