Telegram ўзининг бўлажак блокчейн платформаси Telegram Open Network (ТОN) учун мўлжалланган биринчи сервисни тақдим этди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
Telegram Passport номини олган сервис шахсий маълумотларни мессенжернинг ўзида сақлаш имконини беради. Аввал фойдаланувчидан барча маълумотларни юклаш сўралади, сўнг мессенжер ичида ва бошқа сайтларда ҳужжатлар айланмасини амалга ошириш мумкин бўлади. Сервис паспорт, хориж паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, коммунал тўловлар, банк ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳақида маълумотларни сақлаш учун мўлжалланган.
Ҳозирда Telegram Passport ёпиқ тарзда синовдан ўтказилмоқда. Сервиснинг ёзга яқин ишга туширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)