АҚШнинг Виржиния штати суди Марказий разведка бюросининг собиқ ходими Жерри Чун Шинг Лини махфий маълумотларни йиғиш ва Хитой махсус хизматларига етказишда айблади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
53 ёшли эркак махфий маълумотларни хорижий давлатга берганликда, махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаганликда ва фитнада айбланмоқда. АҚШ адлия вазирлиги томонидан маълум қилинишича, 2010 йилда МРБ агентига Хитой разведкасининг икки нафар ходими мурожаат қилган ва махфий маълумотлар учун гонорар таклиф қилган.
Эркак жорий йилнинг январь ойида Нью-Йорк аэропортида ҳибсга олинган. Америка фуқароси бўлган Ли Гонконгда яшаган. Хабар берилишича, у 1982—1986 йилларда АҚШ армиясида хизмат қилган, кейин эса 1994—2007 йилларда МРБда ишлаган.
Шинг Лининг айби исботланадиган бўлса, у бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)