2017 йилнинг апрелидан буён АҚШдан 26 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир Канаданинг қуруқликдаги чегарасини кесиб ўтди. Бу ҳақда 7 май куни Global News телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Канада жамоат хавфсизлиги ва фуқаролик ҳимояси вазирлиги маълумотига кўра, охирги йил мобайнида Америка—Канада чегарасини 26 250 киши ноқонуний кесиб ўтган, улардан атиги 243 нафари турли сабабларга кўра депортация қилинган. 200 нафар ноқонуний мигрантлар яқин вақт ичида Канададан чиқариб юборилади.
Қолган муҳожирлар билан Канада миграция хизмати ишламоқда, улар ҳозирча вақтинчалик лагерларга жойлаштирилган. Канадага ноқонуний муҳожирлар асосан Квебек, Онтарио ва Манитоба провинциялари орқали ўтиб, улардан аксарияти Гаити ва Нигерия фуқароларидир.
Изоҳ (0)