Америкалик актёр Сильвестр Сталлоне Вьетнам уруши ветерани ҳақидаги «Рэмбо» франшизасининг бешинчи қисмини суратга олишга киришишга тайёр. Бу ҳақда Deadline хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Нашрнинг маълум қилишича, Сталлоне ҳозирда сценарийни ўрганиб чиқмоқда, суратга олишни бошлашнинг тахминий санаси жорий йилнинг сентябрига белгиланган. Бешинчи қисм продюсери Ави Лернердир.
Франшизанинг бешинчи қисмида Рэмбонинг дўстларидан бирининг қизини ўғирлаб кетишади ва бош қаҳрамон Мексикага йўл олади. Рэмбо қўшни мамлакат чегарасини кесиб ўтиши билан Мексиканинг энг шафқатсиз картелларидан бирига қарши жангга киришади.
Изоҳ (0)