«Юлдузлар жанги» киносагасининг спин-оффи (бошқа қаҳрамонлар иштирокидаги фильми) рекорд даражадаги касса йиғимига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Фильмнинг жаҳон премьераси Канн кинофестивали доирасида бўлиб ўтди. Кинопрокатга чиқиш олдида турган фильм рекорд даражадаги касса йиғимларини қўлга киритиши мумкин.
Фильм АҚШда Ёдга олиш куни байрамида тақдим этилади. Байрамда америкаликлар тўрт кун дам олади.
Дастлабки баҳолашга кўра, фильм Ёдга олиш куни арафасида 160 миллион доллар тўплаши мумкин. Бунда у «Кариб денгизи қароқчилари – 3»нинг 139 миллион долларлик рекордидан ошиб кетади.
Изоҳ (0)