Япониялик режиссёр Киёши Куросава Ўзбекистонда фильм суратга олиш ишларини бошлаб юборди, деб ёзади My Day ўзбекистонлик актёр Адиз Ражабовнинг Instagram’ига таяниб.
Фильм суратга олиш жараёнларида қатнашаётган актёр суратга олиш майдончасидан фото ва видеолар билан бўлишди.
https://instagram.com/p/BiL8jM1FC43/?utm_source=ig_embed
Таниқли япон режиссёри Киёши Куросава 2017 йил октябрида Ўзбекистонга ташриф буюргани, кўплаб халқаро совринларга сазовор бўлган фильмлар муаллифи Ўзбекистонда навбатдаги фильмини суратга олиш ниятида эканлиги маълум бўлган эди.
Ишчи номи «Дунёнинг нариги бурчагига» (To the Ends of the Earth) бўлган сценарий Куросаванинг қаламига мансуб бўлиб, япониялик телебошловчи аёлнинг кўрсатув суратга олиш учун Ўзбекистонга қилган сафари ҳақида ҳикоя қилади. Унинг Ўзбекистонда бошидан кечирганлари одатда эҳтиёткор ва интроспектив (ўз-ўзини таҳлил қилаверадиган) аёлни ўзгартиради.
Япония ва Ўзбекистоннинг кино соҳасидаги ушбу ҳамкорлиги икки мамлакат дипломатик алоқаларининг 25 йиллиги ҳамда Иккинчи жаҳон урушидан кейин япон аскарлари ёрдами билан қайта қурилган Тошкентдаги Навоий театрининг 70 йиллигига бағишланади.
Изоҳ (0)