Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айланмаси жорий йилнинг биринчи кварталида ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичлари билан таққослаганда 1,8 марта ошди. Бу ҳақда «Sputnik Тожикистон»га таяниб, «Sputnik Ўзбекистон» хабар бермоқда.
Статистика маълумотларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми жорий йилнинг биринчи кварталида 41,5 миллион долларга етган.
Тожикистон Ўзбекистонга асосан хом ашё экспорт қилади, тайёр маҳсулотни импорт қилади. Цемент ва кварс қум ҳам экспорт қилинадиган товарлар қаторига киради.
Ўзбекистондан Тожикистонга импорт қилинадиган товарлар рўйхатидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва автомобиллар жой олган.
Аввалроқ Ўзбекистон банклари Тожикистондаги маҳаллий корхоналар экспортини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион долларгача маблағ ажратиши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)