Фарғонада Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 22 кишига паспорт топширилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Конституциянинг 93-моддаси 22-банди, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 17—30-моддаларига мувофиқ вилоятнинг Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва Фарғона туманида фуқаролиги йўқ шахсларнинг аризалари қаноатлантирилди.
«Ўзбекистонда туғилиб ўсганман. Қирғизистонга турмушга чиқдим. Қайтиб келгач, фуқаролиги йўқ шахсга айландим. Бугун паспортда исм-шарифимни ўқиб, кўз ёшимни тия олмадим», – дейди Фарғона тумани Каптархона қишлоғида яшовчи 70 ёшли Меҳмонбиби Шокирова.
Изоҳ (0)