Шотландиянинг «Глазго Рейнжерс» клуби Стивен Жеррард билан 4 йиллик шартнома имзолаганини маълум қилди, деб ёзади «Sports.ru».
«Ливерпуль» жамоаси афсонаси, собиқ футболчи Стивен Жеррард айни пайтда «мерсисайд» клубининг ёшлар жамоаси мураббийи ёзда Шотландиянинг кўп карра чемпиони бош мураббийи сифатида иш бошлайдиган бўлди.
Тажриба етишмаслиги мен учун муаммо эмас. Ўйлашимча, бундай муаммолар бошқалар учун. Одамларнинг фикрини ҳурмат қиламан. Лекин уларни назорат қила олмайман. Мен узоқ вақтдан бери катта клуб сафидаман. Катта ўйинлар қандай бўлишини ҳам биламан. Топ-мураббийлар қўли остида ишлаганимда, уларнинг ишларига диққат билан қараганман. Тажриба орттиришнинг ягона йўли — ўзингга ишониш. Янги чақирувларни қабул қила оладиган даражада мураббийлик хусусиятлари борлигига ишониш лозим. Бир куни, балки, тажрибали мураббий бўларман. «Рейнжерс»даги ишим эса, албатта, менга ёрдам беради.«Рейнжерс» раҳбарияти Жеррардга ишонч билдириб, клубга чемпионлик унвонини қайтаришига ишонмода.Стивен Жеррард, «Рейнжерс» бош мураббийи