Кеча, 4 май санасида Англия премьер лигасининг 37-турига старт берилди.
Турнинг дастлабки ўйинида «Брайтон» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. Учрашув тақдирини 57-дақиқада Паскал Гросс томонидан киритилган ягона гол ҳал этди. Жозе Моуриньо шогирдлари эса навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.
Бугун, 5 май санасида эса тур доирасида 6 та ўйин бўлиб ўтиши белгиланган эди. Шулардан 5 таси ўз ниҳоясига етди.
«Сток Сити» мавсум якунланишига битта тур қолганда АПЛни тарк этиши маълум бўлди. «Сток» ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва АПЛ билан хайрлашиб, Чемпионшипга равона бўлди.
«Тоттенҳэм» эса «Вест Бромвич» меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. «Лестер» ўз уйида «Вест Ҳэм»ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Турнинг марказий ўйини эса эртага «Челси» ҳамда «Ливерпуль» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Англия премьер лигаси
37-тур беллашувлари
4 май, жума
«Брайтон» — «Манчестер Юнайтед» 1:0
Гол: 1:0 — 57 Гросс.5 май, шанба