Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салоевларнинг иши юзасидан суд ҳукми 7 май куни ўқиб эшиттирилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар судида 4 май куни ўтган мажлисда охирги судланувчи Шавкат Оллоёров чиқиб, уни оқлашларини сўради.
У оиласининг ягона боқувчиси эканлигини, жумладан, нафақадаги ота-онаси ва уч нафар вояга етмаган боласига ғамхўр эканлигини қайд этди.
Шавкат Оллоёров бутун Ўзбекистон олдида ҳалол виждон билан чиқиб, оқланишни исташини айтди.
Олдинроқ қолган гумонланувчилар ҳам сўнгги сўзларини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, давлат айбловчиси Бобомурод Абдуллаевга беш йиллик қамоқ жазосини белгилашни, қолган судланувчиларни озод этишни сўраган эди.
Изоҳ (0)