АҚШнинг Xerox компанияси топ-менежерлари истеъфога чиқади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, ўз лавозимларини бош директор Жефф Жейкобсон, директорлар кенгаши раиси Роберт Киган ҳамда бошқарувнинг яна беш аъзоси тарк этади.
Таъкидланишича, бу қарорнинг қабул қилинишига компаниянинг икки энг йирик акциядори — Карл Айкан ва Дарвин Дисонларнинг босими сабаб бўлган.
Бу иккови компания акцияларининг 15,2 фоизига эгалик қилади.
Айни пайтда Xerox’нинг Fujifilm компанияси билан бирлашиш жараёни давом этмоқда.
Изоҳ (0)