Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Техас штати Плейно шаҳри полицияси савдо марказида теракт уюштиришга тайёргарлик кўришда гумонланувчи 17 ёшли Матин Азизи-Ярандни ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Полиция маълумотларига кўра, Азизи-Яранд ҳужумни май ойи ўрталарида амалга оширишни режалаштирган ва терактда иштирок этиши учун бошқа одамларни ҳам ёллашга уринган.

ФҚБнинг маълум қилишича, ўсмир қурол сотиб олиш учун ўз тарафдорларига 1 400 доллардан ортиқ маблағ жўнатган. ФҚБ агентларидан бири Азизи-Ярандга чиқиб, унинг тарафдорларидан бири сифатида у билан интернетда мулоқот қила бошлаган.

Ўсмир ИШИД террорчилик гуруҳининг материалларини ўрганиш уни ҳужум уюштиришга руҳлантирганлигини сўзлаб берган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин