Наманган вилоятида ҳам автозавод қурилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Норин туман ҳокимлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири.
Давлат раҳбари Наманган вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини танқид қилди.
— Наманганнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш учун Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси имкониятларидан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилади. Бу мамлакатда автомобилсозлик тармоғини кенгайтириши билан бирга, вилоят учун долзарб бўлган янги иш ўринлари яратишга ҳам туртки беради, — деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, ҳозирда Наманган шаҳрида автомобиль фаралари ишлаб чиқарувчи UzChasys қўшма корхонаси фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)