Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари 23-меҳрибонлик уйидаги эски деворни ҳашар йўли билан қайта тиклаб берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Эрта тонгдан бошланган қурилиш ишлари кечгача қизғин давом этди. Шу куни хизматдаги ходимлар ҳам навбатчилигидан сўнг кўмак учун меҳрибонлик уйи томон шошилди. Яхши ният билан бошланган ҳашар натижасида бир зумда деворнинг устунлари ўрнатиб бўлинди. Тез кунда эса янги ва мустаҳкам девор ҳам қад ростлайди.

Шу куни Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан самимий суҳбат қурди. Ўсмирларнинг келажакда ким бўлмоқчи эканликлари билан қизиқди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Байрам дастурхонидан сўнг болажонлар фаоллар залига таклиф этилди. Бу ерда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига куй-қўшиқ, жонли ижродаги мумтоз наволардан иборат ранг-баранг концерт дастури тақдим этилди.

Тадбир сўнгида Тошкент шаҳар ИИББ ва Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан «Билимдонлар» танловининг ғолибларига китоблар тақдим этилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Расман: Domeнико Тедеско — Бельгия терма жамоаси бош мураббийи 
Маҳаллий
Ўзбекистондаги уйлар зилзилага бардошлилигига ким кафолат беради? Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги аниқлик киритди
Маданият
“Профессионал раққоса бўлади, деб ўйламаганмиз”. Паризоданинг онаси унинг болаликдаги касаллиги туфайли рақсга бергани ҳақида (видео)