2018 йилнинг январь-мартида пул ўтказмалари тизими орқали Ўзбекистонга Қозоғистондан 12,4 миллиард тенге (тахминан 37 миллион доллар) жўнатилган, деб ёзади Spot Қозоғистон иқтисодиётини мониторинг қилиш бўйича «Ranking.kz» порталига таяниб.
Худди шу даврда Ўзбекистондан Қозоғистонга қарийб уч марта камроқ пул — 4,4 миллиард тенге (тахминан 13 миллион доллар) юборилган.
Нашр эслатишича, 2017 йилда Ўзбекистонга Қозоғистондан 273,6 миллион доллар юборилган эди.
Изоҳ (0)