Стокгольм дунё муаммоларини тадқиқ этиш халқаро институти (SIPRI) ҳарбий харажатлари энг юқори бўлган мамлакатлар рейтингини эълон қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Экспертлар маълумотларига кўра, дунё бўйича ҳарбий харажатлар 2017 йилда 1,7 триллион долларни ташкил этган, бу 2016 йилгидан 1,1 фоизга ортиқ.
Йиллик ҳарбий харажатлари энг юқори бўлган давлат АҚШлигича қолмоқда. Мамлакатнинг дунёвий харажатлардаги ўтган йилги улуши 35 фоизни ташкил этди.
Иккинчи ўриндан Хитой жой олган, унинг 15 мамлакатдан иборат рўйхатдаги улуши 13 фоиз атрофида.
Россия рўйхатдаги учинчи ўрнини Саудия Арабистонига (4 фоиз) бўшатиб бериб, тўртинчи ўринни (3,8 фоиз) эгаллади. Бешинчи ўриндан Ҳиндистон (3,7 фоиз) жой олди.
Рўйхатдан, шунингдек, Ғарбий Европа давлатлари — Франция (6-ўрин), Буюк Британия (7-ўрин), Германия (9-ўрин) ва Италия (12-ўрин) ўрин олган. Уларнинг биргаликдаги улуши 10 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)