Қобул Бердиев Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаролик муҳофазаси институти раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда, ФВВ матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Ушбу лавозимда бунга қадар Зафар Тўраев фаолият юритаётган эди, у институт раисининг ўринбосарилигига қайтди.
Қобул Бердиев 2017 йилнинг сентябридан буён Қуролли Кучлар академиясини бошқариб келаётганди. 2008—2017 йиллар давомида Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)