«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва Boeing корпорацияси яна бир Boeing 787-8 Dreamliner йўловчи самолётини етказиб бериш ҳақида шартнома имзолади, деб ёзади Spot.
Boeing матбуот хизматига кўра, жорий листинг нархлари бўйича самолёт 239 миллион долларга баҳоланмоқда.
Нашр эслатишича, Boeing Ўзбекистонга иккита Dreamliner самолётини етказиб беришни режалаштирмоқда, шу тариқа, 2020 йилга келиб, МАК авиапаркида бундай турдаги олтита самолёт бўлади.
Изоҳ (0)