Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон «Пахтакор» клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе билан учрашди. Бу ҳақда «Пахтакор» расмий сайти хабар берди.

Фото: «Пахтакор»

Фото: «Пахтакор»

Кеча, 30 апрель куни Президентлар — Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон —Туркия бизнес форумида иштирок этишганди.

Унда сўзга чиққан Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўзбек ва турк халқлари ўзаро қардош эканилигини эътироф этиб, нутқи давомида саҳнага «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ва унинг эгизаги Арчил Арвеладзени таклиф этиб, уларни ўзининг яқин инсонлари сифатида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга таништирди, дейилади хабарда.

Фото: «Пахтакор»

Фото: «Пахтакор»

Маълумот учун Шота Арвеладзе мураббий сифатида «Қайсариспор» (2010-2012), «Қосимпошо» (2012-2015) ва «Трабзонспор» (2015) жамоаларида бош мураббий сифатида ишлаган. 2017 йилдан эса Тошкентнинг «Пахтакор» клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Арвеладзе мураббийлик қилган «Қосимпошо» клуби Ражаб Тоййиб Эрдўғон туғилиб ўсган ҳудуд шарафини ҳимоя қилади. Жамоанинг уй стадиони «Ражаб Тоййиб Эрдўғон» номи билан аталади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади