9-турдан ўрин олган сўнгги учрашув ҳам якунланди.
Унда Қаршининг «Насаф» жамоаси ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасини қабул қилди. Учрашувда ҳисоб жиззахликлар фойдасига ҳал бўлди. Аввалига Игорь Голбан 16-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасида «Сўғдиёна» аъзоси Саҳоб Рашидов ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. «Насаф» сафида эса меҳмонларнинг икки голига Азизжон Ғаниев пенальтидан гол уриб жавоб қайтарди.
Pepsi Суперлига
9-тур беллашувлари
30 апрель, душанба
«Насаф» – «Сўғдиёна» 1:2
Голлар: 0:1 — 16, автогол Игорь Голбан. 0:2 — 79 Саҳоб Рашидов.1:2 — 85, пенальти Азиз Ғаниев.«Насаф»: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 18.Бобурбек Давлатов (21.Жаҳонгир Алиев, 46), 22.Игорь Голбан (с), 27.Ислом Рашидхонов (52.Шерзод Темиров, 80), 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.
«Сўғдиёна»: 23.Дилшод Ҳамроев, 3.Азамат Исроилов, 4.Элёр Орифов, 6.Дилмурод Каримов, 8.Дониёрбек Ҳасанов, 9.Сардорбек Азимов, 10.Шоҳруз Норхонов (27.Саҳоб Рашидов, 72), 26.Акмал Холмуродов (2.Сардор Қулматов, 34), 33.Тоҳиржон Шамсиддинов, 77.Иззатилла Абдуллаев (39.Ойбек Нурматов, 66), 85.Руслан Мелзиддинов.
Огоҳлантиришлар: Сардорбек Азимов 63, Жасур Ҳасанов 86, Элёр Орифов 86, Дилшод Ҳамроев 90, Жаҳонгир Алиев 90+2.
Четлатиш: Умар Эшмуродов 60
Изоҳ (0)