Жанубий Корея 1 май кунидан қуролсизлантирилган зонадаги овозкучайтиргичларни демонтаж қилишни бошлайди. Улар КХДРга қарши тарғибот олиб бориш учун қўлланилар эди. Бу ҳақда 30 апрель куни Жанубий Корея мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Овозкучайтиргичларни йўқ қилиш ҳақидаги келишувга КХДР ва Жанубий Кореянинг Пханмунжом чегара пунктидаги саммитида эришилганлиги таъкидланмоқда.
«Қуролли кучларимиз Пханмунжом декларациясида кўзда тутилган чоралар доирасида 1 майдан ҳарбий-демаркация чизиғида ўрнатилган овозкучайтиргич батареяларни демонтаж қилишни бошлайди», — дейилади Жанубий Корея ҳарбий бошқармаси хабарида.
Изоҳ (0)