Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 29 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. 30 апрель куни Кўксаройда олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда асосан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ўтган йилги давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ишончни мустаҳкамлаб, барча соҳалардаги алоқаларга кенг йўл очган эди. Ўзбекистон ва Туркия халқи бу галги музокаралардан ҳам катта натижалар кутмоқда.
Изоҳ (0)