• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Журналист суриштируви: Дорихоначилар учун 20 фоиз устама камми?

    «Халқ сўзи» мухбири Муҳаммаджон Аҳмаджонов Тошкент шаҳридаги дорихоналарда суриштирув ўтказди ва дори-дармонлар нархини ўрганди. Қуйида мақола тўлиқ  ҳолда эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Тўсатдан оёғим илкис оғриб, томири қаттиқ торта бошлади. Шифокорга учраб, тиббий кўрикдан ўтдим. Айтишича, «Варикоз» касаллигининг дастлабки аломати бўй кўрсатибди. Вақтида даволанмаса, ўнглаб бўлмас ҳолатларга олиб келаркан. Демак, муолажани кечиктирмаслигим, тавсия қилинган дориларни зудлик билан олиш зарур.

    Ҳаёлимга қўрғошиндек қуйилган ана шу фикр билан Олмазор туманининг Форобий кўчасидаги дори-дармон «галерея»сига бордим. Биласиз, ушбу ҳудудда қирққа яқин дорихона мавжуд бўлиб, истаган «маҳсулот»ингизни қийналмай топишингиз мумкин.

    «Муродли» ИЧКга қарашли дорихона шулардан бири. Эшикдан ичкарига кираверишингизда 167 номдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори-дармон воситалари ва 22 турдаги тиббиёт буюмлари рўйхати осиб қўйилган. Хизмат кўрсатиш сифати ҳам юқори... «Истеъмолчи бурчаги» ташкил қилинган. Касса аппарати, терминал ишлаб турибди.

    Сотувчига юзланиб, «рецепт»ни қўлига тутқазаман. У бир энлик қоғозга ёзилган дориларнинг пулини ҳисоблаб, умумий нархини айтди: Уч юз тўқсон минг тўрт юз сўм... Сотувчига янглишмадингизми, дегандай қарайман. У эса юз-кўзимдаги ҳайрат маъносини уқиб, дориларни хомчўт қилиб беради.—«Этоксисклерол»нинг 30 миллиграммли ампуласидан сизга беш дона буюрилган. Шунчаси 346 минг сўм бўлади. «Венариц» эса 44 минг 400 сўм туради.Дорихона ходимидан маҳсулотларнинг нархини тушириб беришини илтимос қиламан. У эса белгиланган суммадан камига сотолмаслигини айтади...

    Теchnology servis group МЧЖга қарашли дорихона харидорлар билан гавжум, савдо авжида. Бироқ бу жараёнда уларга чек берилмаяпти. Касса аппарати ўчиқ. Сабабини сўрасам, сотувчи қиз елка қисиш билан қутулиб қўя қолди. Энг қизиғи, бу ерда мен излаётган «Этоксисклерол» роппа-роса 405 минг сўм бўлса, «Венариц» 57 минг сўм экан. Эътибор беринг-а, бир манзилда — икки хил манзара. Биринчи дорихонадаги нарх билан иккинчисини чоғиштирсам, 71 минг 600 сўм фарқ бор.Сотувчидан бу ҳолатга ойдинлик киритиш учун дорихона мудири билан учраштиришини сўрайман. Ўзини Миржалол Абдуғаниев деб таништирган дорихона иш юритувчиси мен билан қуюққина кўришгач, вазиятни тушунтира бошлайди.

    — Биласиз, тадбиркорликнинг нонини ейиш жуда қийин. Йўлнинг бу юзидаги тўртта аптека бизники. Бу ерда ижара тўлови асосида фаолият олиб борамиз. Ойлик тўловимиз қиммат — 3500 доллар. Шу боис, дориларга 25—30 фоиздан устама қўйиб сотамиз. Акс ҳолда қопламайди. Сихимиз куйиб, кабобимиз жизғанак бўлади.— Қизиқ, дориларнинг ҳақиқий таннархига давлат томонидан белгиланган устамани қўйсангиз ҳам етарлича фойда кўрмайсизми, нима учун қопламайди?

    Саволим иш юритувчини андак ташвишлантириб қўйди. Мен эса истеъмолчи сифатида «Этоксисклерол» ва «Венариц» дори воситасининг юк хати билан танишмоқчи бўлаётганимни айтдим.Томоша шундан кейин бошланди. Ҳисоб-китоб ишлари билан иш юритувчи эмас, университет талабаси, яъни, Миржалол Абдуғаниевнинг жияни шуғулланиши ва барча ҳужжат унда туриши маълум бўлди.

    Моддиятни ўйлаб, ҳар жиҳатдан олғир бўлиб кетган дорихона иш юритувчиси ўз ишининг устаси экан. Кимга, қайси пайтда, қандай ҳужжат бериб, қанақа муомала қилиш кераклигини яхши биларкан. Буни тарвузим қўлтиғимдан тушиб, ортимга қайтаётганимда харажатларингизга ишлатарсиз, дея бир даста пулни чўнтагимга солишга чоғланганидан ҳам билиб олиш мумкин. Минг афсуски, мен унинг дорихонасига шифо илинжида борган эдим, у эса ўзининг хатти-ҳаракати билан камчиликни хаспўшлашдек «касаллик»ка чалинганини кўрсатиб қўйди. Мазкур ҳолатдан дилим хуфтон бўлди, кўнглим чок-чокидан сўкилди. Ва беихтиёр хотирам қатларига муҳрланган қўшиқнинг сатрлари ёдга тушиб, ҳаёлимда чарх ура бошлади: «Мен ундан ўзимга дори изласам, нетай табибимнинг ўзи ҳам бемор»...

    Ўйлаб қолдим. Не-не илтижолар билан савдо шохобчасига кирган харидорларнинг ризқини қирқиб, ҳақидан уриб қолаётган, барча нарсанинг қийматини пул билан ўлчайдиган бу жанобда одамийлик унсуридан ҳам бормикин? Фикримча, йўқ. Агар бўлганида ижарани рўкач қилиб, қозонини ҳам, чўмичини ҳам мойга тўлдиришни мақсад қилмасди.

    Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, аслида мазкур дориларнинг нархи қанча? «Дори-дармон» акциядорлик жамиятидан олинган маълумотларга кўра, «Этоксисклерол»нинг мазкур жамиятга қарашли марказий дорихонага кирим қилинган нархи 286 минг 186 сўм бўлса, «Венариц»нинг қиймати 29 минг 932 сўмни ташкил қилаяпти.

    Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 31 октябрда қабул қилинган «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб четдан олиб келинадиган, шунингдек, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари, тиббиёт буюмларини улгуржи ва чакана сотиш, уларни етказиб бериш ҳамда ушбу жараёнда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъий назар улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда, чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. Шу маънода, юқорида қайд этилган ҳар икки дори воситасига чакана нархда 20 фоиз устама қўядиган бўлсак, биринчисидан 57 минг 237 сўм, иккинчисидан 5 минг 467 сўм соф даромад келиб чиқаяпти.

    Technology servis group дорихонаси биринчи дори воситасидан соф даромаддан ташқари 61 минг 600 сўм, иккинчи дори воситасидан 23 минг 471 сўм қўшимча фойда қилаяпти. Агар ҳар бир доридан чап чўнтакка шунча миқдорда пул тушиб тураверса, у ёғини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг.

    — Бугун юртимизда олиб борилаётган эзгу ишлар ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало, инсон манфаатлари, унинг бахт-у саодати, фаровон турмуши учун амалга оширилмоқда, — дейди харидор Феруза Исломова. — Аммо бу борада қабул қилинаётган қарор-у фармонлар ижросини таъминлашда ҳали ҳам сусткашликлар кўзга ташланмоқда. Хусусан, куни кеча Чилонзор туманининг 16-мавзесида жойлашган «Orom farm servis» МЧЖга қарашли дорихонага бориб, қон босимимни тушириш учун ичиб юрганим — «Индапамид» дорисини сўрадим. Қарангки, охиргиси тугаган экан. Carabella gold star, Welcome farm, «999», Farm sintez group сингари тиббий савдо шохобчаларидан ҳам мазкур препаратни тополмадим. Ваҳоланки, бу дори Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан биринчи ёрдам воситаси сифатида ҳар бир дорихонада мавжуд бўлиши шарт қилиб белгилаб қўйилган. Таажжубки, кўплаб дорихоналарда ушбу мезонларга амал қилинмаяпти. Муттасаддиларнинг лоқайдлиги сабаб, ижтимоий муаммолар урчиб кетмоқда. Демак, бу йўналишдаги норматив ҳужжатларнинг соатдек аниқ ишлаб туришини таъминлаш лозим.

    Истеъмолчи ҳақ гапни айтди. Албатта, қонун ижроси билан мукаммал. Биз тараққиётнинг юқори босқичига эришишни мақсад қилган эканмиз, энг аввало, бу юксалишнинг муҳим омили сифатида тизимдаги ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро механизмини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур. Токи, аҳоли олаётган дорисининг нархи асоссиз ўсиб кетишидан норизо бўлмасин, дармон излаб хуноби чиқмасин, хизмат кўрсатувчи қонунни четлаб ўтиб иш юритмасин.

    30.04.2018, 16:35   Изоҳ (0)   21864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1 майдан доллар курси ошади

    30.04.2018, 16:24

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» учинчи Dreamliner’ни 2018 йил май ойи ўрталаригача қабул қилиб олади

    30.04.2018, 15:51

    Ўзбекистонлик ўқувчилар 52-Халқаро Менделеев олимпиадасида 6 та медални қўлга киритди

    30.04.2018, 15:40

    Тошкентнинг Миробод туманидаги поликлиника ва боғчалар ишида камчиликлар аниқланди

    30.04.2018, 15:07

    Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева Эрдўғоннинг рафиқаси Эмине билан учрашди

    30.04.2018, 14:36

    Қорақалпоғистонда 5-синф болани зўрлаганликда айбланаётган 46 ёшли жиноятчи қўлга олинди

    30.04.2018, 14:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.