Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин тинчлик ўрнатиш ва Корея яриморолини ядросизлантиришга қўшган ҳиссаси учун АҚШ президенти Дональд Трампни Нобель мукофотига лойиқ эканини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

«Президент Трамп Нобель мукофоти билан тақдирланиши лозим. Бизга фақат тинчлик керак», — деди Мун Чжэ Ин Жанубий Кореянинг ҳукумат мажлисида.

Республикачи сенатор Линдси Грэм 28 апрель куни Трампга Корея яриморолидаги можарони тартибга солган тақдирда Нобель мукофоти беришни таклиф қилган эди.

«Дональд Трамп Шимолий Корея ва Хитойни бўладиган ўзгаришларга жиддий қарашига ишонтирди. Биз ҳали ҳеч нимага эришмадик, лекин ўзгаришлар амалга оширилса, Трампга Нобель мукофоти берилиши керак», — деган эди сенатор. Трампнинг КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашуви бир ой ичида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда Корея яриморолида тинчлик ўрнатиш ва ядросизлантириш масаласи муҳокама қилинади.

2009 йилнинг октябрида АҚШнинг 44-президенти Барак Обама халқаро дипломатия ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Нобель мукофоти билан тақдирланган. Обама мамлакатнинг бу мукофот билан тақдирланган учинчи раҳбари бўлди. 26-президент Теодор Рузвельт ва 28-президент Вудро Вильсонлар ҳам Нобель мукофоти билан тақдирланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди