АҚШ махсус хизматларига террорчи Усома бин Ладенни ўлдиришда ёрдам берган шифокор Шокил Афридий Покистоннинг Пешовар шаҳрида жойлашган қамоқдан бошқа ерга кўчирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, собиқ шифокор қамоқдан қочишга ҳаракат қилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп унинг озод қилинишига эришишга ваъда берган эди.
2011 йили Афридий сохта ном билан бин Ладен яширинган уйга кириб, вакцинация баҳонасида уйдаги одамларнинг ДНК намуналарини олган. Шу тариқа уйда «биринчи рақамли террорчи» яширингани тасдиқланган.
Изоҳ (0)