Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойлик Сюй Чао лотерея чиптасини сотувчи киоскани ёқиб юборгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Фото: South China Morning Post

Фото: South China Morning Post

Шанхайда яшовчи 41 ёшли эркак етти йил ичида лотерея чипталарини сотиб олиш учун олти миллион юандан ортиқ маблағ сарфлаган. Чипта сотиб олиш учун хитойлик эркак ўз уйини ва ота-онасининг учта уйини сотган. Шунингдек, Чао қариндошлари ва дўстларидан қарз олган. Ўйинга боғланиб қолгани учун хотини уни ташлаб кетган.

Тўрт йил олдин Чао бир миллионлик ютуқни ютиб олган. Бироқ у бу ҳақда ҳеч кимга айтмасдан, барча пули чипта сотиб олишга ишлатиб юборган.

2017 йилнинг октябрь ойида у ўз ишидан ажралган ва лотерея киоскаси сотувчисидан қарз олишга уринган. Бироқ сотувчи буни рад этган ва эски қарзларини эсига солган. Шунда Чао киоскага спиртли ичимлик сепиб, уни ёқиб юборган.

Эркак судда ўзини ўлдирмоқчи бўлганини ва шунинг учун ҳодиса жойидан кетмаганини тан олган. У тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди