Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари ва идоралари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

17 та келишув доирасида Туркманистон ва Ўзбекистонда савдо уйларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳамда Туркманистон Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўртасида битим имзоланди. Ушбу ҳужжат тадбиркорларга икки мамлакат ҳудудида савдо уйларини ташкил этишда кўмаклашишни назарда тутади.

«Туркманистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари кўргазмаси ва бизнес-форум натижалари икки мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқни кенгайтириш учун улкан имкониятларни тақдим этади. Савдо уйларининг очилиши савдо ҳажмини янада оширишга ёрдам бериб,  Ўзбекистон ҳамда Туркманистон ишбилармон доиралари ўртасида алоқаларни ўрнатиш учун шароит яратади», — дейди ташқи савдо вазири Жамшид Хожаев.

Савдо уйлари маҳаллий харидорлар учун реклама майдончаси бўлиб хизмат қилади, чакана ва кичик улгуржи савдога йўл очади, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва консалтинг хизматларини кўрсатишга имкон беради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)