Evos тез овқатланиш кафелари тармоғи ошпазлари 30 метр узунликдаги лаваш тайёрлаб, ўзлари ўрнатган рекордни янгилашни режалаштирмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz».
28 апрель куни Next савдо маркази фаввораси ёнида ажойиб тадбир ўтказиш режалаштирилмоқда. Унда Evos тез овқатланиш кафелари тармоғининг 60 нафар ошпази 30 метрлик лаваш тайёрлайди. Ўтган йили улар томонидан тайёрланган лавашнинг узунлиги 17 метрни ташкил этган эди.
«Рекорд»ни тайёрлаш Evos тармоғининг янги филиали очилишига бағишланган ва ташкилотчиларнинг маълум қилишича, бунинг учун 22 килограмм гўшт, ўн килограммдан бодринг ва помидор, 15 литрга яқин махсус соус сарфланади.
Тадбирнинг мусиқий безагини Қозоғистондан таклиф этилган Саҳар гуруҳи ва унинг яккахон хонандаси Анвар Жўраев таъминлайди.
Тайёр бўлган гигант лаваш тадбирда ҳозир бўлганларга тарқатилади.
Изоҳ (0)