Тошкент патруль-пост хизматига скутерлар тақдим этилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида маълум қилинди.
Идора ходимининг маълум қилишича, транспорт воситалари ҳозирча шаҳарнинг марказий кўчаларида патруль хизматини ўташ учун ишлатилади.
Тиғиз соатларда йўл тирбанд бўлиши инобатга олинса, ихчам ва енгил транспорт воситаси хизмат ходимларига воқеа жойларига тез етиб бориш имконини беради.
Изоҳ (0)