Жанубий Корея ва КХДР икки мамлакат етакчисининг саммитига тайёргарликни деярли якунлади. Саммит 27 апрель куни Пханмунжом чегара пунктининг жанубий томонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда 24 апрель куни Жанубий Корея президентининг маъмурияти хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Маъмурият вакилининг сўзларига қараганда, томонлар энг кичик тафсилотларни ҳам мувофиқлаштирган ва 25 апрель, чоршанба куни Мун Чжэ Ин ва Ким Чен Ин учрашув маросимининг якуний репетициясини ўтказади.
Yonhap агентлигининг маълум қилишича, икки мамлакат етакчиларининг протокол хизматлари 27 апрель кунги ҳаракатлар тартибини сонияларгача белгилаб чиққан. Ҳар бир ҳаракат, жумладан, етакчиларнинг биринчи қўл сиқиши учун ҳам аниқ вақт белгиланган, барча ҳаракатланишлар учун эса аниқ маршрут белгиланган.
Изоҳ (0)