«Катта еттилик» мамлакатлари — Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари Торонтодаги икки кунлик саммит якунлари бўйича қабул қилган баёнотида Россияни «масъулиятсиз ва беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракатда» айблади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Биз қоидаларга асосланган халқаро тизимни илгари суриш ва ҳимоя қилишга содиқмиз. Россиянинг масъулиятсиз ва беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракати, шу жумладан, мамлакатлар демократик тизимларига аралашуви бунга зид. Россияни конструктив ҳамкорлик истиқболларига ўта салбий таъсир кўрсатаётган бундай хатти-ҳаракатларни тўхтатишга чақирамиз», — дейилади қўшма баёнотда.
G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари параллел равишда Россияни ўз халқаро мажбуриятлари, жумладан, БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзоси сифатидаги мажбуриятларини бажаришга чақирди.
«Шунга қарамасдан, минтақавий инқирозлар ва глобал муаммоларни ҳал этишда Россия билан ҳамкорликни давом эттирамиз», — дейилади баёнотда
Изоҳ (0)