23 апрель куни эрталаб Тошкентда 6 ёшли Абдуллоҳ Алишеровнинг жасади топилди. Бу ҳақда, Тошкент шаҳар ИИББга асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Абдуллоҳ Алишеров 14 апрель куни йўқолиб қолган эди. Ўшандан буён у қидирилаётганди.
Айтилишича, боланинг жасади Қорақамиш дарёси бўйидан топилган. Дарё унинг Учтепа туманидаги уйи ёнидан оқиб ўтади.
Дастлабки текширув боланинг танасида зўрлик туфайли юз берган ўлим аломатларини кўрсатмади. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Абдуллоҳнинг дафн маросими шу куни бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ИИББ марҳум боланинг яқинлари ва қариндошларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилди.
Изоҳ (0)