Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россияда тақиқланган Миллий болшевиклар партиясининг 24 нафар аъзосига жами 300 минг евро тўлаш ҳақида ҳукм чиқарди. Улар президент маъмуриятидаги норозилик акцияси учун ҳукм қилинган эди, деб ёзади «Ведомости».
2004 йилнинг декабрида Миллий болшевиклар партиясининг 39 нафар аъзоси президент маъмурияти қабулининг кабинетларидан бирини эгаллаб олиб, деразага партия байроғи ва «Путин, ўзинг кет!» шиорини илиб қўйган эди. Улар бино атрофига унинг истеъфосини талаб қилган варақаларни сочиб чиққан ва президент билан учрашувни талаб қилган. Партия аъзолари 1,5 соатдан сўнг қўлга олинган. 2005 йилнинг декабрида суд улардан кўпчилигини 1,5—3 йиллик шартли жазога ҳукм қилган, бироқ улардан саккиз нафари реал муддатларга ҳукм қилинган.
Аризачилар Европа судидан бир миллион евро товон пули талаб қилган, бироқ у ҳар бири учун 12 500 еврогача камайтирилган.
Изоҳ (0)