Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швейцариялик олимлар қонда кальций миқдори ошганда (гиперкальциемия)) қораювчи татуировка-холни яратди. Бу кўрсаткич кўпинча онкологик хасталикларнинг ривожланиши билан боғланади, шунинг учун олимлар ишланма туфайли саратонни эрта босқичларда аниқлаш мумкин бўлишини тахмин қилмоқда, деб ёзади AfishaDaily.

Юқорида — татуировка киритилган сичқон. Пастда — «тоза сичқон». Фото: AfishaDaily

Юқорида — татуировка киритилган сичқон. Пастда — «тоза сичқон». Фото: AfishaDaily

Аслида татуировка қондаги кальций миқдоридан таъсирланувчи махсус ҳужайралар йиғиндисидан иборат. Қондаги кальций миқдори меъёридан ошса, ҳужайралар қорая бошлайди. Тадқиқотчилар татуировкани сичқонларда текшириб кўрди. Натижада кальций ионлари бўлган ҳолатларда қораювчи ҳужайралар киритилган кемирувчиларда татуировкалар деярли шу заҳоти қорайган.

Келажакда татуировка инсонларга соғлиғи ҳолатини мустақил кузатишга ёрдам бериши лозим. Унинг асосий камчилиги — яшаш вақти бир йилдан ортиқ эмас. Шундан сўнг уни алмаштириш керак бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Human.uz” журналистлари қўлга олинди
Маҳаллий
Мирзиёев: Ўзбекистон—Қирғизистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар муваффақияти транспорт соҳасидаги ҳамкорлик самарадорлигига боғлиқ
Иқтисодиёт
Ўзбекистон ҳудудларининг гидроэнергетика рейтинги: мамлакатда сувдан энергия олиш имкониятлари қандай?