Чилида 121 ёшли Селино Вилануэва Харамило вафот этди. У дунёдаги энг кекса бўйдоқ киши деб ҳисобланар эди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, қария каравотдан йиқилган ва учта қовурғаси синган, улардан бири ўпкага кириб кетган. Харамило шошилинч равишда операция қилинган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ бир неча кундан сўнг вафот этган.
Селино Харамило 1896 йилнинг 25 июлида туғилган. Ҳеч қандай ҳужжатлар бўлмагани сабабли бу маълумотнинг расмий тасдиғи мавжуд эмас. Селино ҳеч қачон уйланмаган, унинг ҳеч қандай қариндошлари бўлмаган.
Изоҳ (0)