Россиянинг «Лукойл» корпорацияси Ўзбекистондаги Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг қурилишини молиялаштиришга 660 миллион доллар миқдорида кредит маблағларини жалб этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, кредит 10 йил муддатга олинган.
Қарз олувчи сифатида LUKOIL Overseas Uzbekistan Ltd. кўрсатилган. Кредиторлар — ING Bank, UniCredit Bank, Deutsche Bank гуруҳлари. Суғурта Korea Trade Insurance Corporation (K-Sure) томонидан қопланади.
Лойиҳага киритилган умумий инвестициялар миқдори 3,4 миллиард долларни ташкил этди. Киритмаларнинг умумий суммаси — 5,2 миллиард доллар.
Эслатиб ўтамиз, Қандим мажмуасининг очилиши бугун, 19 апрель куни бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)